locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Артета: «Бизни олдинда нималар кутаётганини яхши биламиз»

«Арсенал» устози «Наполи»га қарши баҳс олдидан фикр билдирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Артета: «Бизни олдинда нималар кутаётганини яхши биламиз»
ФОТО: Getty images

«Арсенал» бош мураббийи Микель Артета Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 1-турида «Наполи»га қарши бўлиб ўтадиган баҳс ҳақида фикр билдирди.

«Бу ҳақиқатан ҳам мураккаб баҳс бўлади. Мен аввал ушбу стадионда бўлганман ва улар қандай муҳит яратишини биламан. Уй майдонидаги натижалари чиндан ҳам таъсирли. Уларнинг тажрибали мураббийи ва лигада ўйнаган кўплаб футболчилари бор. Шу сабабли бизни нималар кутаётганини биламиз. Биз тайёрмиз ва аъло кайфиятдамиз», — дея Артетанинг сўзларини клуб матбуот хизмати келтирмоқда.

Маълумот учун, «Наполи» ва «Арсенал» ўртасидаги баҳс 9 сентябрь куни Неаполдаги «Диего Армандо Марадона» стадионида Тошкент вақти билан соат 00:00 да бошланади.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг