locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Артета: «Биз истаган натижага эриша олмадик»

«Арсенал» бош мураббийи «Атлетико»га қарши ўйин ҳақида фикр билдирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Лондоннинг «Арсенал» клуби бош мураббийи Микел Артета УЕФА Чемпионлар Лигаси яримфиналининг дастлабки баҳсида Мадриднинг «Атлетико» жамоаси билан қайд этилган дурангдан (1:1) сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Мен натижадан жуда фахрланаман ва буни йигитларга ҳам айтдим. Биз тўққиз ярим ой давомида ҳар қандай мураккаб вазиятларни муносиб енгиб ўтдик, бу шунчаки ҳайратланарли. Уларнинг қилган ишини жуда қадрлайман, чунки дунёнинг энг кучли жамоалари айнан шу ерда («Сивитас Метрополитано»да) мағлубиятга учраганини кўрганман. Тўғри, биз истаган натижага эриша олмадик. Ўйинни ғалаба қозониш учун режалаштирган эдик, бироқ финалга чиқиш масаласи ҳануз ўз қўлимизда. Ўз мухлисларимиз қаршисида, бир ҳафтадан сўнг бу вазифани уддалаш учун имкониятга эга бўламиз», — дейди Артета.

Эслатиб ўтамиз, ушбу жамоалар ўртасидаги жавоб учрашуви 5 май куни Лондондаги «Эмирейтс» стадионида бўлиб ўтади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг