Артета: «Биз интизомли, иродали ва ҳимояда ақлли ўйин кўрсатдик»
АПЛ 34-туридан ўрин олган “Арсенал” ва “Ньюкасл” баҳсидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Микель Артета ўз фикрларини билдирди.
“Ньюкасл” ўйин давомида бешта ўзгартириш амалга оширди, лекин улар ўнтадек туюлди. Биз ғалаба қозонишга мажбур эдик, устунлигимиз унчалик катта эмас эди, аммо уддаладик.
Ҳар икки бўлимда баъзи вазиятлар бўлди. Биз интизомли, иродали ва ҳимояда ақлли ўйин кўрсатдик, бироқ агар ўйин давомида устунлик қилишни истасак, тўп билан янада яхшироқ ҳаракатда бўлишимиз керак.
Бу бошқа кўплаб жиҳатларга ҳам тегишли, масалан, биз ҳужумларни охиригача етказмаслигимиз, неча марта биз ҳужумни тугатишимиз, майдоннинг охирги қисмида қулай позиция эгаллаб, вазиятни давом эттиришимиз керак бўлган ҳолатларда ҳужумлар узилиб қоларди”, — дея Артета сўзларини келтиради Sky Sports.