locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Артета “Арсенал”да қолишга қарор қилди — манба

Испаниялик мутахассис “канонирлар” билан янги узоқ муддатли шартнома имзолашга яқин турибди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

“Арсенал” бош мураббийи Микель Артета Лондон клубидаги фаолиятини давом эттиришга қарор қилди. Испаниялик мутахассис “канонирлар” билан янги узоқ муддатли шартнома имзолашга яқин турибди. Бу ҳақда журналист Грэм Бэйли хабар берди.

Манбага кўра, Артета ёз давомида клуб раҳбариятига жамоани тарк этиш нияти йўқлигини билдирган. 44 ёшли мураббийга Саудия Арабистони клублари томонидан қизиқиш бўлганига қарамай, у “Арсенал” лойиҳасида қолишни истамоқда.

Артетанинг амалдаги шартномаси 2027 йил ёзига қадар мўлжалланган. Янги келишув бўйича музокаралар ижобий кечмоқда ва клуб яқин вақт ичида мураббий билан келишувга эришишига ишонмоқда.

Маълумот учун, Артета “Арсенал”ни 2019 йил декабридан буён бошқариб келмоқда. Ўтган мавсумда лондонликлар унинг қўл остида 22 йиллик танаффусдан сўнг Англия Премьер-лигаси чемпионлигини қўлга киритди.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг