Артета «Арсенал» ҳужумига янги футболчи олиб келишни режалаштирмоқда
Клуб бир нечта номзодларни кўриб чиқмоқда.
ФОТО: Getty images
«Арсенал» бош мураббийи Микель Артета жамоа ҳужум чизиғини янги футболчи билан кучайтириш ниятида. Бу ҳақда The Touchline хабар берди.
Манбага кўра, «Реал» ҳужумчиси Винисиус Жуниорни трансфер қилиш бўйича уриниш муваффақиятсиз якунланганига қарамай, Артета ҳужум чизиғини кучайтириш учун янги вариантларни излашда давом этмоқда.
Винисиус Жуниорнинг трансфери амалга ошмаганидан сўнг «Арсенал» бош мураббийи жамоага яна бир ҳужумкор футболчи қўшишни устувор вазифалардан бири сифатида кўрмоқда.
Лондон клуби Англия Премьер-лигасидаги янги мавсумни эса 21 август куни ўз майдонида «Ковентри Сити»га қарши учрашув билан бошлайди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист