locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Артета АПЛдаги учта ғалабасиз ўйиндан сўнг жамоавий йиғилиш ўтказди

Ушбу мажлис ўз мевасини узоқ куттирмади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Англия Премьер-лигасида кетма-кет учта ўйинда ғалаба қозона олмаган «Арсенал» лагерида жиддий гап-сўзлар бўлиб ўтди. Жамоа бош мураббийи Микел Артета юзага келган вазият бўйича футболчилар билан узоқ давом этган йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда The Touchline нашри хабар бермоқда.

Артета мажлис давомида жамоада ўйин стандартлари пасайиб кетганини кескин танқид қилди. Мураббий диққат-эътиборнинг сусайиши ва қарор қабул қилишдаги кичик, аммо қимматга тушувчи хатоларга алоҳида тўхталиб ўтди. Муҳокама давомида тажрибали футболчилардан ҳам масъулиятни ўз зиммасига олиш ва ҳал қилувчи паллаларда совуққонроқ бўлиш талаб қилинди. Мураббийнинг хабарӣ аниқ ва қисқа бўлди:

«Ҳозирги натижалар ёмон эмас, лекин мавсумнинг ушбу палласида шунчаки «яхши» натижа бизга етарли бўлмайди».

Ушбу суҳбат ўз мевасини узоқ куттирмади. 31 январ куни АПЛнинг 24-тури доирасида «Лидс»га қарши кечган баҳсда «канонирлар» рақибни 4:0 ҳисобида тор-мор қилишди. 24 тур якунларига кўра, Лондон клуби 53 очко билан турнир жадвалида пешқадамликни давом эттирмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг