locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Артета Алонсонинг истеъфоси ҳақида фикр билдирди

Аввалроқ «Реал» жамоа бош мураббийи лавозимига Артета номзодини кўриб чиқилаётгани хабар қилинганди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Арсенал» клубининг бош мураббийи Микел Артета Мадриднинг «Реал» жамоасидан Хаби Алонсонинг кетиши ҳақида фикр билдирди. Алонсо 12 январ, душанба куни «Реал» бош мураббийи лавозимидан кетган эди.

«Бу вазият ҳақида кўп маълумотга эга эмасман, Алонсонинг ўзи кетишга қарор қилганми ёки клубнинг қарори бўлганини билмайман. Шу боис, фикр билдириш жуда қийин.

Қандай қарор қабул қилинишига қарамасдан, мен Хаби Алонсонинг келажаги учун энг яхшисини тилайман, у ажойиб инсон ва жуда кучли мураббий. Ишончим комилки, келажакда у қиладиган ишларининг барчаси юқори даражада бўлади», — дейди Артета.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Реал» жамоа бош мураббийи лавозимига Артета номзодини кўриб чиқилаётгани хабар қилинганди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг