locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Қарши давлат университетининг Лочин клуби учун олийгоҳ ҳудудида барпо этилаётган янги стадионда қурилиш ишлари жадал давом этмоқда

Ҳозирга қадар майдоннинг асоси ҳамда дренаж тизимига оид ишлар якунланган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Қарши давлат университетининг Лочин клуби учун олийгоҳ ҳудудида барпо этилаётган янги стадионда қурилиш ишлари жадал давом этмоқда
photo: Lochin FK

Келаётган мавсумда Про лигада иштирок этадиган Қарши давлат университетининг Лочин клуби учун олийгоҳ ҳудудида барпо этилаётган янги стадионда қурилиш ишлари жадал давом этмоқда.

Ҳозирга қадар майдоннинг асоси ҳамда дренаж тизимига оид ишлар якунланган. Айни пайтда майдон учун замонавий суғориш тизими ўрнатилди, чим асосини ташкил этувчи қум қаватини майдонга ётқизиш ишлари бошлаб юборилди.

Шунингдек, жамоалар учун мўлжалланган кийиниш хоналари, матбуот анжуманлари зали ҳамда бошқа зарурий хоналар жойлашадиган бинонда таъмирлаш ишлари давом этмоқда.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг