locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Қарши давлат университети жамоаси Про лигада қатнашади

Клуб ўтган йили Биринчи лигада иштирок этганди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Қарши давлат университети жамоаси Про лигада қатнашади
Фото: Pro Liga

Ўтган йилнинг 9 декабрь куни Лига ишчи гуруҳи Қарши шаҳрида бўлиб, Қарши давлат университети ҳудудида барпо этилаётган стадионда ўрганиш ишларини амалга оширганди.

"7 апрель санасида эса Қарши давлат университети ва Лига ўртасида меморандум имзоланган бўлиб, "Лочин" клуби унда қайд этилган йўналишда фаолият олиб борди ва дебют мавсумидаёқ футбол жамоатчилиги эътиборини ўзига қарата олди. Ўтган давр мобайнида "Лочин" Про лигада иштирок этиш учун талабгор клуб сифатида ҳужжатларни расмийлаштирди.

Энг сўнгги босқичда университет ректори Дилмурод Набиев "Лочин" клубининг 2026 йилдан эътиборан Про лигада иштирок этишини кафолатловчи расмий хатни Лигага киритди. Университет жамоаси Лига томонидан қўйилган талабларни босқичма-босқич бажариб келганлиги инобатга олиниб, "Лочин" Про лига иштирокчилари сафига қабул қилинди.

Шу тариқа, Про лигада университетлар қошидаги клублар сони иккитага етди. Маълумки, ўтган мавсум Фарғона давлат университети мусобақада муносиб иштирок этганди. Университет ректори Баҳодиржон Шермуҳаммадов жорий мавсумда ҳам "ФарДУ" Про лигада тўп тепишини тасдиқлади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг