locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Арсенал»нинг АПЛ чемпиони бўлиш имкониятлари ошди – Opta

Чемпионлик учун асосий даъвогар номи ўзгарди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Арсенал»нинг АПЛ чемпиони бўлиш имкониятлари ошди – Opta
ФОТО: Getty images

"Арсенал" Opta талқини бўйича АПЛнинг асосий фаворитига айланди.

Микель Артета жамоаси 7-турда "Вест Хэм"ни мағлуб этиб (2:0), "Ливерпуль"ни ортда қолдирган ҳолда Англия чемпионати турнир жадвалида 1-ўринга чиқиб олди. Лондонликлар очколари сонини 16 тага етказди.

Opta суперкомпьютери мавсумнинг қолган қисми учун 10 000 та симуляция ўтказди ва 41,58% ҳолларда "канонирлар" ғолиб чиқди.

Қайд этилишича, "Ливерпуль" - 35,74%, "Манчестер Сити" - 10,74%, "Кристал Пэлас" - 4,77%, "Челси" - 2,02%, "Борнмут" - 1,25%, "Ньюкасл" - 1,07%, "Тоттенхэм" - 0,98%, "Манчестер Юнайтед" - 0,08% эҳтимол билан чемпион бўлади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг