«Arsenal»нинг 11 нафар футболчиси халқаро танаффусдан сўнг жароҳат олди
Айни дамда лондонликлар АПЛ турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.
ФОТО: Getty Images
«Arsenal» клубининг 11 нафар футболчиси терма жамоалар йиғинидан сўнг жароҳатланганлар рўйхатига кирди. Бу ҳақда Sport.es нашри хабар бермоқда.
Нашр маълумотларига кўра, Испания терма жамоаси яримҳимоячиси Мартин Зубименди миллий жамоа ихтиёрида жароҳат олган. Шунингдек, Букайо Сака, Деклан Райс ва Нони Мадуэке ҳам клубга турли жароҳатлар билан қайтишган. Улардан ташқари, қуйидаги футболчиларнинг саломатлигида ҳам муаммолар борлиги айтилмоқда:
- Уилям Салиба
- Габриэл Магальяеш
- Леандро Троссард
- Эберечи Эзе
- Мартин Эдегор
- Юрриен Тимбер
- Пьеро Инкапье
Айни дамда «Arsenal» 70 очко билан Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. «Тўпчилар», шунингдек, Англия Кубоги ва Чемпионлар Лигаси ғолиблиги учун ҳам курашни давом эттирмоқдалар.
Насрулло Каримов
Журналист