locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Арсенал”га Салиба ўрнига Белгия терма жамоаси ҳимоячиси таклиф қилинди

Лондонликлар марказий ҳимояни кучайтириш устида иш олиб бормоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

CaughtOffside хабарига кўра, воситачилар “Арсенал”га Белгия терма жамоаси ва “Спортинг” ҳимоячиси Зено Дебаст номзодини таклиф қилган. Лондон клуби Уильям Салибанинг жароҳати сабаб марказий ҳимояни кучайтириш вариантларини кўриб чиқмоқда.

Манбага кўра, 22 ёшли Дебаст тахминан 40 миллион евро эвазига трансфер қилиниши мумкин. Футболчи Белгия футболининг энг истиқболли марказий ҳимоячиларидан бири сифатида баҳоланмоқда ва баъзилар уни ҳатто “янги Венсан Компанӣ” деб атайди.

Эслатиб ўтамиз, “Арсенал” асосий ҳимоячиси Уильям Салиба белидан олган жароҳати сабаб узоқ муддатга сафдан чиққан. Клуб ҳозирда унинг ўрнини босиши мумкин бўлган бир нечта номзодларни ўрганмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг