locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Арсенал» Жюль Кундега кўз тикди

«Барселона» молиявий тушумга эҳтиёж сезаётгани сабаб ҳимоячи учун тушадиган таклифларни кўриб чиқишга тайёр.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

Лондонинг «Арсенал» клуби «Барселона» ҳимоячиси Жюль Кунде трансферига жиддий қизиқиш билдирмоқда. Diario Sport маълумотига кўра, 27 ёшли француз футболчиси «канончилар» бош мураббийи Микел Артетага жуда ёқмоқда.

Манбанинг таъкидлашича, «Арсенал» Кунде бўйича ҳозирча сезиларли муваффақиятга эриша олмаган. Шунга қарамай, «Барселона» молиявий тушумга эҳтиёж сезаётгани сабаб ҳимоячи учун тушадиган таклифларни кўриб чиқишга тайёр.

Бироқ трансфер йўлидаги асосий тўсиқ футболчининг ўзи бўлиши мумкин. Хабарларга кўра, Кунде «Барселона»ни тарк этишни истамаяпти ва фаолиятини Каталония клубида давом эттириш ниятида.

Ўтган мавсумда француз ҳимоячи барча мусобақаларда 47 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 4 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг