«Арсенал» жорий мавсум ЧЛда кетма-кет бешинчи марта ғалаба қозонди
Лондонликлар 5-турда «Бавария»ни ишончли ҳисобда мағлуб этди.
ФОТО: Getty Images
«Арсенал» жорий мавсум Чемпионлар лигасида кетма-кет бешинчи ғалабасини қўлга киритди. Турнир умумий босқичининг 5-турида лондонликлар «Бавария»ни 3:1 ҳисобида ишончли тарзда мағлуб этди.
Бунгача «Арсенал» мусобақа давомида «Атлетик»ни 2:0, «Олимпиакос»ни 2:0, «Атлетико»ни 4:0 ва «Славия»ни 3:0 ҳисобида енгганди.
Айни дамда «Арсенал» 15 очко билан Чемпионлар лигаси турнир жадвалининг мутлақ пешқадами бўлиб турибди. Жамоа яқин таъқибчилари — «ПСЖ», «Бавария», «Интер» ва «Реал»ни уч очкога ортда қолдирган.
Кейинги турда «Арсенал» 10 декабр куни «Брюгге»га қарши майдонга тушади. Амалдаги Чемпионлар лигаси ғолиби эса «ПСЖ» ҳисобланади.
Насрулло Каримов
Журналист