locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Арсенал» жорий мавсум Чемпионлар Лигасида мағлубиятга учрамаган ягона клуб бўлиб турибди

Лондонликлар икки ўйин натижасига кўра «Спортинг»ни мағлуб этиб, турнир яримфиналига йўлланма олди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Лондоннинг «Арсенал» клуби УЕФА Чемпионлар Лигасининг бирорта ҳам мағлубиятга учрамаган ягона жамоа бўлиб турибди. Чорак финал жавоб учрашувида «тўпчилар» «Спортинг» билан дуранг ўйнашди (0:0) ва турнирнинг яримфиналига йўлланмани қўлга киритишди.

Жамоалар ўртасидаги бир ҳафта олдин бўлиб ўтган дастлабки ўйинда лондонликлар минимал (1:0) ҳисобда ғалаба қозонишган эди. Микел Артета шогирдлари умумий босқични ҳам ҳисобга олганда, жами 12 та учрашувнинг 10 тасида ғалаба қозониб, 2 бор дуранг қайд этишди.

Чемпионлар Лигасининг 1/2 финалида «Арсенал» Мадриднинг «Атлетико» жамоасига қарши майдонга тушади. Бир кун аввал «матрасчилар» икки ўйин натижасига кўра «Барселона»дан устун келиб (2:0, 1:2), яримфиналга чиққан эдилар.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг