locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Арсенал» ёзда уч нафар футболчи билан шартнома имзоламоқчи

Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар бермоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Арсенал» ёзда уч нафар футболчи билан шартнома имзоламоқчи
ФОТО: Getty images

Лондоннинг "Арсенал" клуби ёзги трансферлар ойнаси вақтида уч футболчи билан шартнома имзоламоқчи. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар бермоқда.

Манбага кўра, клуб топ-вингер, ярим ҳимоячи ва ўнг қанот ҳимоячисини сотиб олиш ниятида.

Таъкидланишича, "канонирлар" учдан ортиқ ўйинчи билан ҳам шартнома имзолаши мумкин, аммо бу бошқа футболчиларнинг кетишига ҳам боғлиқ.

Мураббий Микел Артета жамоаси ўтган мавсумда АПЛ чемпиони бўлди, шунингдек, Чемпионлар Лигаси финалига чиқди ва у ерда Франциянинг "ПСЖ"сига имкониятни бой берди (1:1, пен. 3:4).

Аввалроқ "Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" "Милан" винери Рафаэл Леау учун кураш олиб бориши ҳақида хабар берилганди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг