locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Арсенал” ёзда трансфер қила олмаган футболчини қишда яна қўлга киритишга уринади

Лондонликлар 23 ёшли Англия терма жамоаси футболчисини ёзда ҳам ўз сафига қўшишга уринган эди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

“Арсенал” Леверкузеннинг “Байер” клуби ҳимоячиси Джаррелл Куанса учун қишки трансфер ойнасида яна таклиф билан чиқишни режалаштирмоқда. Лондонликлар 23 ёшли Англия терма жамоаси футболчисини ёзда ҳам ўз сафига қўшишга уринган эди. Бу ҳақда инсайдер Экрем Конур хабар бермоқда.

Манбага кўра, “Арсенал” август ойида Куанса учун 65 миллион евро таклиф қилган, бироқ “Байер” бу таклифни рад этган. Германия матбуоти ва Sky ҳам ёзги таклиф миқдори 60 миллион евро ҳамда 5 миллион еврогача бонуслардан иборат бўлганини қайд этган.

Лондон клуби футболчига бўлган қизиқишини сақлаб қолган ва январь ойида янги таклиф тайёрлаши айтилмоқда. Куанса учун курашда “Арсенал”га “Челси” ҳам рақобат қилиши мумкин. Шу билан бирга, бошқа манбаларда футболчининг 2027 йил ёзида “Байер”ни тарк этиш эҳтимоли юқори экани ва унга “Реал Мадрид” ҳамда “Ливерпул” ҳам қизикаётгани ёзилган.

Маълумот учун, Джаррелл Куанса “Байер” сафида 2025 йилдан буён тўп сурмоқда. Унинг немис клуби билан шартномаси 2030 йил ёзигача амал қилади. Жорий Бундеслига мавсумида ҳимоячи тўртта учрашувда майдонга тушиб, битта голли узатма амалга оширган.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг