«Arsenal» ёзда Гёкереш билан хайрлашишга тайёр — манба
Томонлар ўртасида тузилган амалдаги келишув 2030 йилда якунга етади.
ФОТО: Getty Images
«Arsenal» келаётган ёзги трансферлар ойнасида 27 ёшли ҳужумчи Виктор Гёкерешнинг трансфери бўйича ҳар қандай таклифни кўриб чиқишга тайёр. Бу ҳақда indykaila News нашри хабар бермоқда.
Лондон клуби швед ҳужумчисини 2025 йилнинг ёзида «Sporting»дан 70 миллион евро эвазига сотиб олган эди. Ўтган давр мобайнида Гёкереш барча турнирлар доирасида 48 та ўйинда майдонга тушиб, 18 та гол урди ва икки марта голли узатма амалга оширди.
Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2030 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали берган маълумотларга кўра, футболчининг айни дамдаги бозор қиймати 65 миллион еврони ташкил этмоқда.
Насрулло Каримов
Журналист