«Арсенал» янги уй формасини тақдим этди
Айни пайтда “тўпчилар” Англия Премьер-лигаси жадвалида пешқадамлик қилмоқда.
ФОТО: Getty images
“Арсенал” расмий сайти орқали 2026/2027 йилги мавсум учун янги уй ўйин формасини тақдим қилди.

Клуб баёнотида таъкидланишича, янги дизайн жамоанинг анъанавий услубига содиқ қолган: асосий қисмдаги тўқ қизил ранг оқ енглар билан уйғунлашиб, “Арсенал”га хос бўлган таниш кўринишни яратади. Шунингдек, либос дизайнида Эмирейтс стадионига ишора қилувчи майда деталлар ҳам мужассам — жумладан, том конструкциясидан илҳомланган ёқа қисми ва форма юзаси бўйлаб жойлашган енгил қизил нақшлар унга чуқурлик ва ўзига хос текстура бағишлайди.

Айни пайтда “Арсенал” Англия Премьер-лигаси жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Лондонликлар 36 та ўйиндан сўнг 79 очко тўплаган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист