«Арсенал» Ян Диомандга қизиқиш билдирмоқда
Лондоннинг «Арсенал» клуби «РБ Лейпциг» вингери Ян Диомандни ўз сафига қўшиб олиш имкониятини ўрганмоқда. Бу ҳақда журналист ва инсайдер Бен Жейкобс X ижтимоий тармоғида маълум қилди.
Манбага кўра, ҳозирча «Арсенал» ва футболчи ўртасида жиддий музокаралар олиб борилмаяпти. Лондон клуби фақатгина Диоманднинг трансферга тайёрлиги бўйича дастлабки сўров юборган.
Шу билан бирга, «ПСЖ» ушбу трансфер устида ишлашда давом этмоқда. «РБ Лейпциг» эса футболчи билан янги шартнома имзолаш ва уни камида яна бир мавсум жамоада олиб қолишни истамоқда.
Хабар қилинишича, Диоманднинг ўзи айнан «ПСЖ»га ўтишни афзал кўрмоқда. У Париж клуби билан беш йиллик шартнома шартларини келишиб олган ва Луис Энрике жамоасида ўнг қанот ҳужумчиси сифатида ўйнашини яхши билади.
Ян Диоманд 2025 йилнинг июль ойидан буён «РБ Лейпциг» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Унинг амалдаги шартномаси 2030 йил 30 июнгача мўлжалланган.
2025/26 йилги мавсумда Диоманд барча мусобақаларда 36 та учрашувда иштирок этиб, 13 та гол урди ва 9 та голли узатма муаллифи бўлди.
Transfermarkt маълумотига кўра, футболчининг бозор қиймати 90 миллион еврони ташкил этади.