locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Арсенал» Винисиус учун рекорд маош таклиф қилишга тайёр

Бу ҳақда The Times нашри хабар берди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Арсенал» Винисиус учун рекорд маош таклиф қилишга тайёр
ФОТО: Getty images

«Арсенал» клуби «Реал» ҳужумчиси Винисиус Жуниорни ўз сафига қўшиб олмоқчи бўлса, уни жамоадаги энг юқори маош олувчи футболчига айлантиришига тўғри келади. Бу ҳақда The Times нашри хабар берди.

Манбага кўра, «канонирлар» Винисиуснинг «Реал» билан шартномани узайтириш бўйича музокараларида келишмовчиликлар юзага келганидан сўнг уни трансфер қилиш имкониятини жиддий ўрганмоқда.

Ҳозирги вақтда «Арсенал»да энг катта маошни Букайо Сака олади. Унинг йиллик маоши солиқлар ушланишидан аввал 18,2 миллион еврони ташкил қилади.

Винисиус эса айни пайтда «Реал»да солиқлар тўланганидан кейин тахминан 14,9 миллион евро маош олмоқда. Мадрид клуби унга янги шартнома доирасида йиллик 20 миллион евродан ортиқ маош таклиф қилган.

Бироқ бразилиялик юлдуз ўз шартномасини узайтириш учун йилига тахминан 30 миллион евро маош талаб қилмоқда. Шу сабабли, агар «Арсенал» уни ўз сафига қўшиб олмоқчи бўлса, Винисиусга клуб тарихидаги энг йирик шахсий шартномалардан бирини таклиф этишига тўғри келади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг