locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Арсенал” Винисиус учун 150 миллион евро тўлашга тайёр

Ҳозирча “Арсенал” ёки “Реал Мадрид” томонидан расмий таклиф ва музокаралар ҳақида маълумот берилмаган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

Лондоннинг “Арсенал” клуби “Реал Мадрид” ҳужумчиси Винисиус Жуниорни ўз сафига қўшиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

El Desmarque нашри маълумотига кўра, “канонирлар” бразилиялик футболчи трансфери учун таклифни 150 миллион еврогача оширишга тайёр. Шунингдек, “Арсенал” Винисиусга мавсумига 30 миллион евро миқдорида маош таклиф қилиши мумкин.

Хабарда қайд этилишича, ҳақиқий музокаралар фақат Винисиуснинг ўзи трансферга розилик билдирган тақдирдагина бошланади. Бразилиялик ҳужумчи “Реал Мадрид” билан янги шартнома бўйича музокараларда ҳам айнан шундай маош талаб қилаётгани айтилмоқда.

Ҳозирча “Арсенал” ёки “Реал Мадрид” томонидан расмий таклиф ва музокаралар ҳақида маълумот берилмаган. Шу сабабли мазкур хабар трансфер миш-мишлари сифатида баҳоланмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг