\"Арсенал\" Винисиус трансфери имкониятини ўрганмоқда
Лондоннинг "Арсенал" клуби Мадриднинг "Реал" жамоаси ҳужумчиси Винисиус Жуниорни ўз сафига қўшиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Нуфузли журналист Девид Орнштейннинг маълум қилишига кўра, бразилиялик футболчини трансфер қилиш ғояси клуб раҳбарияти томонидан маъқулланган. Айни пайтда "Арсенал" ушбу трансфернинг молиявий ва спорт жиҳатларини батафсил таҳлил қилмоқда.
Бироқ ҳозирча томонлар ўртасида расмий музокаралар бошланганига оид маълумот йўқ. Шунингдек, "Арсенал" томонидан "Реал Мадрид"га расмий таклиф юборилгани ҳам тасдиқланмаган.
Маълумот учун, Винисиус Жуниорнинг "Реал Мадрид" билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзигача мўлжалланган. Шу сабабли футболчининг трансфери амалга ошиши учун Лондон клуби йирик миқдордаги трансфер маблағини ажратиши талаб этилади.