locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Арсенал» Винисиус ўрнига «Барселона» ҳужумчисига қизиқмоқда

Аввалроқ Винисиус «Реал Мадрид»да қолишга қарор қилгани ва клуб билан янги шартнома имзолагани хабар қилинганди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

Лондоннинг «Арсенал» клуби «Барселона» ҳужумчиси Ферран Торресга қизиқиш билдирмоқда.

CaughtOffside маълумотига кўра, «канонирлар» вакиллари 26 ёшли испаниялик футболчининг ҳолати ҳақида мунтазам маълумот бериб туришни сўраган. Лондон клуби Винисиус Жуниор трансфери амалга ошмай қолганидан сўнг Ферран Торрес вариантига эътибор қаратиш мумкин.

Аввалроқ Винисиус «Реал Мадрид»да қолишга қарор қилгани ва клуб билан янги шартнома имзолагани хабар қилинганди. Шу сабабли «Арсенал» ҳужум чизиғини кучайтириш учун бошқа номзодларни кўриб чиқмоқда.

Ферран Торреснинг «Барселона» билан амалдаги шартномаси 2027 йил ёзида якунга етади. Ҳозирча томонлар янги келишув бўйича музокараларни бошламаган.

Шунингдек, футболчига ПСЖ ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда. Манбага кўра, Париж клуби Ферран трансфери устида аллақачон иш олиб бормоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг