locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Арсенал” Виктор Дьёкереш бўйича қарор қабул қилди

“Канонирлар” швециялик футболчини сотишга тайёр, бироқ бунинг учун аввало унинг ўрнига юқори савиядаги янги ҳужумчи топилиши керак.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

“Арсенал” ҳужумчиси Виктор Дьёкереш келгусида Лондон клубини тарк этиши мумкин. “Канонирлар” швециялик футболчини сотишга тайёр, бироқ бунинг учун аввало унинг ўрнига юқори савиядаги янги ҳужумчи топилиши керак. Бу ҳақда TEAMtalk нашри хабар берди.

Манбага кўра, “Арсенал”нинг ҳужум чизиғи учун асосий истаги Мадриднинг “Атлетико” клуби форварди Хулиан Альварес бўлиб қолмоқда. Бироқ аргентиналик футболчи фаолиятини “Барселона”да давом эттиришни истамоқда. Шу сабаб лондонликлар ҳозирча Дьёкерешни қўйиб юборишга тайёр эмас.

“Арсенал” яна бир вариант сифатида “Ал-Аҳли” ҳужумчиси Айвен Тонини ҳам кўриб чиқмоқда. Бироқ инглиз форварди Кай Ҳаверцнинг асосий таркибдаги ўрнига даъвогар эмас, балки айнан Дьёкереш кетган тақдирда унинг ўрнини босиши мумкин бўлган футболчи сифатида баҳоланмоқда.

Маълумот учун, Виктор Дьёкереш “Арсенал”га 2025 йилда “Спортинг”дан 65,8 миллион еврога яқин сумма эвазига ўтган. У Англиядаги илк мавсумида барча турнирларда 55 та ўйинда 21 та гол урди. 2026/27 йилги мавсум бошида эса Кай Ҳаверц асосий ҳужумчи сифатида кўпроқ имконият олмоқда.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг