locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Арсенал» ва «Тоттенҳэм» Антонио Нуса учун курашмоқда

«РБ Лейпциг» Нусани тахминан 59 миллион еврога баҳолаган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Арсенал» ва «Тоттенҳэм» Антонио Нуса учун курашмоқда
ФОТО: Getty images

Лондоннинг «Арсенал» ва «Тоттенҳэм» клублари «РБ Лейпциг» вингери Антонио Нусани ўз сафига қўшиб олишга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда TEAMtalk хабар берди.

Манбага кўра, ҳар икки клуб 21 ёшли Норвегия терма жамоаси футболчисининг ўйинларини диққат билан кузатиб бормоқда.

«РБ Лейпциг» Нусани тахминан 59 миллион еврога баҳолаган.

Шунингдек, футболчига «Барселона» ҳам қизиқиш билдирмоқда. Бироқ маълумотларга кўра, Нусанинг ўзи фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттиришга мойил.

2025/26 йилги мавсумда норвегиялик вингер Бундеслигада 31 та ўйин ўтказиб, 4 та гол урди ва 3 та голли узатма амалга оширди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг