locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Арсенал” ва “Манчестер Сити” “Олтин тўп”га номзод ҳимоячига қизиқмоқда

Бироқ трансферни амалга ошириш осон бўлмайди — ҳимоячи яқинда ПСЖ билан шартномасини 2031-йилгача узайтирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

“Арсенал” ва “Манчестер Сити” ПСЖнинг марказий ҳимоячиси Вильян Пачони ўз сафига қўшиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда. 24 ёшли эквадорлик футболчи 2026-йилги “Олтин тўп” учун 30 нафар номзод қаторидан жой олган.

Манбага кўра, Англиянинг икки гранди Пачо атрофидаги вазиятни кузатмоқда. Бироқ трансферни амалга ошириш осон бўлмайди — ҳимоячи яқинда ПСЖ билан шартномасини 2031-йилгача узайтирди.

Пачо жорий мавсумда парижликлар сафида барча мусобақаларда 6 та учрашувда майдонга тушган. Эквадорлик ҳимоячи қисқа вақт ичида ПСЖ мудофаасининг асосий футболчиларидан бирига айланди.

Маълумот учун, Пачо ПСЖга 2024-йилда Франкфуртнинг “Айнтрахт” клубидан келиб қўшилган. У Париж клуби билан кетма-кет икки марта Чемпионлар Лигасида ғолиб чиққан ва ҳозирга қадар ПСЖ сафида 100 дан ортиқ учрашув ўтказган.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг