«Арсенал» ва «Ливерпуль» Кевин Шадега қизиқмоқда
У жорий АПЛ мавсумида 5 та учрашувда 3 та гол урган.
ФОТО: Getty images
«Брентфорд» вингери Кевин Шаде Англия Премьер-лигасининг юқори мақсадлари учун курашаётган клублардан бирига ўтиши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Экрем Конур ижтимоий тармоқларда хабар берди.
Журналист маълумотларига кўра, 24 ёшли немис футболчисини «Арсенал» ва «Ливерпуль» ўз сафига қўшиб олишдан манфаатдор. Ҳар икки клуб сўнгги бир неча ой давомида Шаденинг ўйинларини кузатиб келмоқда.
Шаде «Брентфорд» билан шартнома орқали 2028 йил июнь ойи охирига қадар боғланган. Футболчининг бозор қиймати 35 миллион евро деб баҳоланмоқда.
У жорий АПЛ мавсумида 5 та учрашувда 3 та гол урган.