locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Арсенал» ва «Челси» Решфорд билан шартнома имзоламоқчи

«МЮ» эса ўз футболчисини тўғридан-тўғри рақобатчиларига сотмоқчи эмас.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Айни дамда ижара асосида «Барселона» шарафини ҳимоя қилаётган «Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Маркус Решфордга бир қатор Европа грандлари жиддий қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Football365 нашри хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, Каталония клуби вингернинг жамоада қолишини истамоқда, бироқ ҳозирча фақатгина ижарани узайтириш вариантини кўриб чиқмоқда. Ўз навбатида, «қизил иблислар» 28 ёшли футболчини сотиш орқали сезиларли даромад олишни режалаштирган.

Таъкидланишича, «Манчестер Юнайтед» ўз рақибларини кучайтириб юбормаслик мақсадида Решфордни АПЛдаги тўғридан-тўғри рақобатчилари — «Арсенал» ва «Челси»га сотишдан бош тортиши ҳам мумкин.

Маълумот ўрнида таъкидлаш жоизки, Маркус Решфорд жорий мавсумда барча турнирлар доирасида 38 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 10 та гол ва 13 та самарали узатмани ёздириб қўйди. Transfermarkt портали берган маълумотларга кўра, футболчининг айни дамдаги бозор қиймати 40 миллион еврони ташкил этмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг