locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Арсенал» ва «Челси» Рамон хизматига жиддий қизиқмоқда

Бу ҳақда AS нашри хабар берди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Арсенал» ва «Челси» Рамон хизматига жиддий қизиқмоқда
Фото: Getty Images

«Комо» марказий ҳимоячиси Хакобо Рамон фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин.

AS нашри маълумотига кўра, Премьер-лига клублари орасида испаниялик футболчи учун асосий даъвогарлар Лондоннинг «Арсенал» ва «Челси» жамоалари ҳисобланмоқда.

Шу билан бирга, Мадриднинг «Реал» клуби ҳам ўз тарбияланувчисини қайтариш имкониятини кўриб чиқмоқда. «Қироллик клуби» Рамонни «Комо»га сотиш вақтида келишилган махсус банд туфайли уни келаси ёзда атиги 8–9 миллион еврога қайтариб олиши мумкин.

Transfermarkt портали Хакобо Рамоннинг бозор қийматини 45 миллион еврога баҳоламоқда. 21 ёшли футболчи жорий мавсумда Сеск Фабрегас жамоаси сафида 6 та ўйин ўтказиб, 1 та гол урган.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг