Арсенал ва Челси Барселонанинг ярим ҳимоячисини сотиб олишга тайёр
«Барселона»нинг 21 ёшли испаниялик ярим ҳимоячиси Марк Касадо ўз фаолиятини Премьер-лигада давом эттириши мумкин. «Арсенал» 21 ёшли футболчига жиддий қизиқиш билдирмоқда. Инглиз клуби футболчининг трансфери учун 40 миллион евро ажратишга тайёрлигини билдирган.
Шунингдек, футболчига Англиянинг яна бир клуби «Челси» ҳам эътибор қаратмоқда ва унинг учун 35-40 миллион евро сарфлашга тайёр эканлигини маълум қилган.
Испаниялик ярим ҳимоячи жорий мавсумда «Барселона» сафида 36 та ўйинда иштирок этди. Унинг ҳисобида битта гол ва олти та голли узатма мавжуд. Марк Касадонинг «Барселона» билан шартномаси 2028 йилнинг ёзигача амал қилади. Ҳозирги вақтда Transfermarkt портали футболчининг қийматини 30 миллион евро деб баҳоламоқда.