locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Арсенал» ва «Бавария» Натанил Браун учун кураш бошлади

Ҳар икки клуб ҳам футболчи учун асосий даъвогар сифатида кўрилмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Лондоннинг «Арсенал» ва Мюнхеннинг «Бавария» клублари Франкфуртнинг «Айнтрахт» жамоаси ҳамда Германия терма жамоасининг 23 ёшли ҳимоячиси Натанил Браун хизматларига қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда журналист ва инсайдер Экрем Конур хабар берди.

Манба берган маълумотларга кўра, клублар ўртасида футболчи учун жиддий кураш кетмоқда. Германия терма жамоаси бош мураббийи Юлиан Нагельсманн Брауннинг исмини Жаҳон чемпионати қайдномасига киритганидан сўнг, унга бўлган қизиқиш янада ортди.

Ҳар икки гранд клуб ҳимоячи учун асосий даъвогар сифатида кўрилмоқда ва «Айнтрахт» Брауннинг кетиши муқаддар эканлигини тушуниб турибди. Шунга қарамай, клуб ўз позициясини аниқ белгилаб олган: франкфуртликлар ўйинчини 80 миллион евродан камга қўйиб юборишни истамайди.

Якунланган мавсумда Браун «Айнтрахт» сафида барча турнирларда 42 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, унинг айни пайтдаги бозор қиймати 40 миллион еврони ташкил қилади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг