locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Арсенал» ва «Барселона» «Челси» ҳужумчиси Жоау Педрони кузатган

Унинг трансфер қиймати тахминан 80 миллион евро деб баҳоланмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Арсенал» ва «Барселона» «Челси» ҳужумчиси Жоау Педрони кузатган
ФОТО: Getty images

Лондоннинг «Арсенал» ва Испаниянинг «Барселона» клублари «Челси» ҳужумчиси Жоау Педрони трансфер учун муқобил вариант сифатида кўриб чиққан. Бу ҳақда инсайдер Экрем Конур ижтимоий тармоқларда маълум қилди.

Маълум бўлишича, ҳар икки клуб аргентиналик форвард Хулиан Альваресни асосий мақсад сифатида кўриб чиққан. Бироқ Мадриднинг «Атлетико» клуби футболчини қўйиб юборишни истамаган. Шу сабабли «Арсенал» ва «Барселона» эътиборини Жоау Педрога қаратган.

Манбага кўра, «канонирлар» ва «кўк-анорранглилар» 24 ёшли бразилиялик футболчининг вазиятини кузатиб борган. Бироқ Педро «Челси»да қолишга қарор қилган ва клуб билан шартномасини узайтирган.

Ҳужумчининг «Челси» билан амалдаги шартномаси 2034 йилнинг охирига қадар мўлжалланган. Унинг трансфер қиймати тахминан 80 миллион евро деб баҳоланмоқда.

Жоау Педро жорий мавсумда Англия Премьер-лигасида 4 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол ва 3 та ассист қайд этди.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг