locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Арсенал” ва “Атлетико” “Рома” ҳимоячиси Уэсли Франсага қизиқиш билдирмоқда

23 ёшли ўнг қанот ҳимоячиси “Рома”га 2025 йил ёзида “Фламенго”дан кўчиб ўтган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

“Рома” ҳимоячиси Уэсли Франса Европанинг икки топ-клуби эътиборига тушди. Бразилиялик футболчининг ўйинини Лондоннинг “Арсенал” ва Мадриднинг “Атлетико” клублари кузатиб бормоқда.

Манбага кўра, ҳар икки клуб вакиллари Уэслининг Чемпионлар Лигаси умумий босқичининг 1-турида “Фенербахче”га қарши ўйинини бевосита кузатган. “Рома” мазкур учрашувда 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

23 ёшли ўнг қанот ҳимоячиси “Рома”га 2025 йил ёзида “Фламенго”дан кўчиб ўтган. Бразилиялик футболчи Рим клубида тезда асосий таркиб футболчиларидан бирига айланди. Унинг трансфер қиймати ҳозирда тахминан 40 миллион еврога баҳоланмоқда.

Маълумот учун, Уэсли “Рома” билан 2030 йилгача мўлжалланган шартнома имзолаган. У Бразилия терма жамоасида 2025 йил март ойида Колумбияга қарши учрашувда дебют қилган.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг