locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Арсенал” ва “Атлетико” Хулиан Алварес трансфери бўйича музокара олиб бормоқда

Аргентикалик футболчи АПЛга қайтиши мумкин.
Футбол
Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Фото: Getty Images

Лондоннинг “Арсенал” клуби ёзги трансфер ойнасида ҳужум чизиғини кучайтириш ниятида. Клуб раҳбарияти Мадриднинг “Атлетико” клуби ҳужумчиси Хулиан Алваресни асосий вариантлардан бири сифатида кўрмоқда.

Маълумотларга кўра, “Арсенал” Испания клубига дастлабки трансфер таклифини юборган ва томонлар музокараларни давом эттирмоқда.

“Атлетико” Алварес трансфери нархини пасайтириш учун келишувга футболчиларни қўшиш вариантини ҳам кўриб чиқишга тайёр. Потенциал алмашинув доирасида Габриэл Мартинелли, Габриэл Жезус ва Леандро Троссар номзодлари муҳокама қилинган.

Шунингдек, Мадрид клуби Виктор Гёкереш ва Итан Нванери бўйича ҳам маълумот сўрагани айтилмоқда.

“Арсенал” спорт директори Андреа Берта учун Хулиан Алварес трансфер бозоридаги устувор мақсадлардан бири ҳисобланади. “Атлетико” эса футболчини сотишга қарор қилса, унинг “Арсенал” ёки ПСЖга ўтиши мақбул вариант сифатида кўрилмоқда.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг