«Арсенал» ҳужумчиси «Ливерпул»га қарши ўйинда жанжал чиқарди (фото)
Учрашув 0:0 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.
ФОТО: Getty Images
«Арсенал» ҳужумчиси Габриел Мартинелли Англия чемпионати 21-турида «Ливерпул» (0:0) билан ўйинда оммавий жанжалга сабабчи бўлди.
Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида Мартинелли «Ливерпул» ҳимоячиси Конор Бредлини майдон ташқарига суришга ҳаракат қилган, натижада бошқа футболчилар ўртасида жанжал юзага келган. Ўйин давомида Бредли аравачада майдонни тарк этган.


21-турдан сўнг «Арсенал» 49 очко билан Премьер-лигада пешқадамлик қилмоқда, «Ливерпул» эса 35 очко билан тўртинчи ўринда. Кейинги турда «канонирлар» 17 январь куни «Ноттингем Форест»га қарши майдонга тушади, мерсисайдликлар эса айнан шу куни «Бёрнли» билан ўйинда майдонга чиқади.
Насрулло Каримов
Журналист