«Арсенал» қуюқ туман сабаб «Лидс»га қарши ўйинга самолётда эмас, автобусда боришга мажбур бўлди
Лондоннинг «Арсенал» клуби АПЛнинг 24-тури доирасидаги «Лидс»га қарши сафар ўйини олдидан кутилмаган муаммога дуч келди. «Канонирлар» манзилга самолётда эмас, автобусда боришга мажбур бўлишди, деб хабар бермоқда Sky Sports.
Аслида Микел Артета шогирдлари Ғарбий Йоркширдаги Лидс-Брадфорд аэропортига парвоз қилишни режалаштиришган эди. Бироқ ёпирилган қуюқ туман барча режаларни остин-устун қилиб юбoрди — хавфсизлик нуқтаи назаридан рейс бекор қилинди. Натижада футболчилар бир неча соатлик йўлни автобусда босиб ўтишларига тўғри келди.
Та’кидлаш жоизки, «Арсенал» раҳбарияти бундай «сюприз»ларга шай эди. Клубда доимо парвоз билан муаммо чиқса, захира автобуси тайёр туриш тартиби йўлга қўйилган.
Айни дамда «Арсенал» 50 очко билан турнир жадвалида якка пешқадам бўлиб турибди. Уларинг рақиби «Лидс» эса 26 очко билан 16-ўринда боришмоқда.