locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Arsenal» учта ўйиндан иборат ғалабасиз сериясига чек қўйди

Лондонликлар сафарда «Лидс»ни йирик ҳисобда мағлуб этди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Англия Премьер-лигасининг 24-турида Лондоннинг «Arsenal» жамоаси сафарда «Лидс Юнайтед» устидан йирик 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Микел Артета шогирдлари ушбу муваффақият орқали чемпионатдаги омадсиз сериясига якун ясашди.

«Канонирлар» ушбу баҳсгача ўтказилган учта ўйинда ғалаба нима эканини билмай келаётган эди. Эслатиб ўтамиз, Лондон клуби бунгача «Ливерпул» (0:0) ва «Ноттингем Форест» (0:0) билан дуранг ўйнаган, «Манчестер Юнайтед»га эса (2:3) имкониятни бой берган эди. «Лидс» устидан қозонилган ишончли ғалаба жамоанинг руҳий ҳолатини тиклаш учун айнан муддао бўлди.

Ушбу ғалабадан сўнг «Arsenal» очколарини 53 тага етказиб, турнир жадвалида етакчилигини давом эттирмоқда.

«Arsenal» ўзининг кейинги учрашувини 7 февраль куни «Сандерленд»га қарши ўтказади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг