locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

\"Арсенал\" Тсолис трансфери бўйича келишувга эришди

Энди футболчи тиббий кўрикдан ўтиши ва шахсий шартнома бўйича якуний ҳужжатларни имзолаши кутилмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

Лондоннинг "Арсенал" клуби Бельгиянинг "Брюгге" жамоаси вингери Христос Тсолис трансфери бўйича келишувга эришди. Нуфузли журналист Девид Орнстейн хабарига кўра, трансфер суммаси 40 миллион еврони ташкил этади.

Маълумотларга кўра, томонлар трансфернинг асосий шартларини келишиб олган. Энди футболчи тиббий кўрикдан ўтиши ва шахсий шартнома бўйича якуний ҳужжатларни имзолаши кутилмоқда.

24 ёшли грек вингер ўтган мавсум "Брюгге" сафида юқори савияда ҳаракат қилиб, жамоанинг Бельгия чемпиони бўлишида муҳим роль ўйнади. У барча мусобақаларда 22 та гол уриб, 29 та голли узатма амалга оширди.

Қайд этилишича, Тсолис Леандро Троссарнинг ўрнини эгаллаши кутилмоқда. Бельгиялик футболчи яқинда Туркиянинг "Бешиктош" клубига кўчиб ўтган эди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг