«Арсенал» Троссарднинг маошини оширади
Фото: Getty Images
Леандро Троссард "Арсенал" билан янги шартнома имзолайди. Бу ҳақда The Athletic хабар берди.
Манбага кўра, Лондон клуби 30 ёшли бельгиялик вингер билан янги битим имзолашга келишиб олди.
Футболчининг маоши сезиларли даражада оширилади, шу билан бирга, шартнома муддати узайтирилмайди — шартнома аввалгидек 2027 йилгача мўлжалланган.
Троссард 2023 йилнинг январида "канонирлар" сафига қўшилган эди. Жамоа таркибида у барча мусобақаларда 124 та ўйин ўтказиб, 28 та гол ва 23 та голли узатмани амалга оширди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист