locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Арсенал» Торрианини сотиб олмоқчи

Бу мавсумда дарвозабон "Милан"нинг Д Сериядаги иккинчи жамоасида ўйнади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
  «Арсенал» Торрианини сотиб олмоқчи
ФОТО: Getty images

"Милан" дарвозабони Лоренцо Торриани Италиядан Англия Премьер-лигасига кўчиб ўтиши мумкин. Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport нашри хабар берди.

Манбага кўра, Лондоннинг "Арсенал" клуби италиялик посбонга қизиқиш билдирмоқда.

"Тўпчилар" Торрианининг Милан клубидаги фаолиятини кузатиб бормоқда. Унинг бозор қиймати 500 000 еврони ташкил қилади. Дарвозабоннинг "россонерилар" билан амалдаги шартномаси 2030 йил июнь ойи охирида тугайди.

Бу мавсумда дарвозабон "Милан"нинг Д Сериядаги иккинчи жамоасида ўйнади. Ёш посбон ўнта ўйинда майдонга тушиб, 12 та гол ўтказиб юборди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг