«Арсенал» Тонали учун «Ньюкасл»га расмий таклиф юбoрди
Микел Меринонинг оғир жароҳатидан сўнг, Лондоннинг «Арсенал» клуби яримҳимоя чизиғини кучайтириш учун «Ньюкасл» юлдузи Сандро Тоналига эътибор қаратди. Бу ҳақда Флориан Плеттенберг маълум қилди.
Хабарга кўра, «канонирлар» аллақачон италиялик хавбекни сотиб олиш бўйича биринчи расмий таклифни юборишган. Бироқ, «Ньюкасл» раҳбарияти ушбу таклифни рад этган. «Зоғчалар» жамоанинг асосий фигурасини мавсум ўрталарида қўйиб юбормоқчи эмас.
Сандро Тонали 2023 йилнинг ёзида «Милан»дан Англияга кўчиб ўтган эди. Жорий мавсумда 25 ёшли футболчи «Ньюкасл» сафида барча турнирларда 35 та учрашувда майдонга тушиб, 5 та голли узатмани амалга оширди.
Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг июнига қадар имзоланган. Transfermarkt портали айни дамда италиялик яримҳимоячининг бозор қийматини 75 миллион евро деб баҳоламоқда.