«Arsenal» Томас Гроннемарк билан ҳамкорликни бошлади
Лондоннинг «Arsenal» клуби аут бўйича етакчи мутахассис Томас Гроннемарк билан ҳамкорлик қилмоқда. The Times хабарига кўра, «канонирлар» стандарт вазиятлардан самарали фойдаланишни кучайтириб, Премьер-лигада ҳар бир имкониятдан максимал фойда олишни режалаштирмоқда.
50 ёшли Гроннемарк клубда маслаҳатчи сифатида фаолият юритади. У мунтазам равишда «Arsenal»нинг машғулот базасига ташриф буюриб, ўз билим ва методикаларини жамоа билан баҳам кўради. Собиқ даниялик футболчи ва енгил атлет 2010 йилда жаҳон рекордини ўрнатган: у томон чизиғидан 51,33 метр масофага тўп ташлаган. Кейинчалик Гроннемарк жамоаларга бу тўсларни назоратни сақлаш ва ҳужум бошлаш учун самарали ишлатиш усулини ишлаб чиққан.
Томас Гроннемарк «Brentford», «Borussiya D», «Ajax», «Midtjylland», «Union» каби клубларга маслаҳатчилик қилган. 2018 йилда Юрген Клопп уни «Liverpool» мураббийлар штабига таклиф қилган. Муттахассис жамоа билан 2019/2020 йилги чемпионлик мавсумида ишлаган ва 2023 йилда клубни тарк этган.