«Арсенал» Тимбер билан шартномани узайтиришга яқин
Томонлар музокараларга киришган.
ФОТО: Getty images
Англиянинг "Арсенал" клуби ҳимоячи Юрриен Тимбер билан шартномани узайтириш борасида музокараларни давом эттирмоқда. Бу ҳақда журналист Николо Crира ижтимоий тармоқда хабар берди.
"Тимбернинг "Арсенал" билан шартномасини узайтириш бўйича музокаралар яхши кетмоқда. Артета голландиялик ўнг қанот ҳимоячисини асосий ўйинчи деб ҳисоблайди. Шартномани узайтириш якунланди. Муддат (2030 ёки 2031 йил) бўйича якуний тафсилотлар кутилмоқда", - деб ёзган Cкира.
Жорий мавсумда 24 ёшли Юрриен Тимбер Англия Премьер-лигасида 21 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Шунингдек, у Чемпионлар лигасида олтита ўйин ўтказиб, битта гол ва битта голли узатмани амалга оширган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист