locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Арсенал» стандарт вазиятлардан гол уриш бўйича АПЛ рекордини такрорлади

Лондонликлар ҳозирда турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Лондоннинг «Арсенал» клуби Англия Премьер-лигасининг 28-тури доирасида ўтган «Челси»га қарши баҳсда бурчак тўпларидан унумли фойдаланиб, икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилди.

Учрашувнинг 21-дақиқасида ҳисоб очилди. Букайо Сака томонидан амалга оширилган узатмадан сўнг, Габриэль Магальяеш иккинчи қаватдаги курашда ғолиб чиқди ва тўпни Уильям Салибага етказиб берди. Салибанинг зарбаси Мамаду Саррга тегиб дарвоза тўридан жой олди — якунда гол франциялик ҳимоячи номига расмийлаштирилди.

Иккинчи бўлимнинг ўрталарда, аниқроғи 66-дақиқада мезбонлар яна бир стандарт вазиятни голга айлантиришди. Деклан Райс бурчакдан тўпни етказиб берганида, дарвозабон Роберт Санчес чиқишда хатога йўл қўйди. Вазиятдан унумли фойдаланган Юрриен Тимбер тўпни дарвозага йўллади.

Шу тариқа, «канонирлар» жорий мавсумда стандарт вазиятлардан урилган гўллар сонини 16 тага етказиб, АПЛ рекордини такрорладилар. Аввалроқ бундай кўрсаткични «Олдхем Атлетик» (1992/1993), «Вест Бромвич» (2016/2017) ҳамда «Арсенал»нинг ўзи (2023/2024 йилги мавсумда) қайд этган эди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг