locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Арсенал» Скотт Мактоминейга қизиқиш билдирмоқда

«Наполи» 28 ёшли яримҳимоячи учун 80 миллион евро талаб қилмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Арсенал» Скотт Мактоминейга қизиқиш билдирмоқда
ФОТО: Getty Images

Лондоннинг «Арсенал» клуби «Наполи» яримҳимоячиси Скотт Мактоминейга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда TEAMtalk хабар берди.

Манбага кўра, футболчига «Тоттенхэм», «Эвертон» ҳамда унинг собиқ жамоаси «Манчестер Юнайтед» ҳам кўз тиккан.

Қайд этилишича, «Наполи» бош мураббийи Антонио Конте 28 ёшли яримҳимоячини жамоанинг энг муҳим футболчиларидан бири деб ҳисоблайди. Шу боис италияликлар Мактоминейни 80 миллион евродан камига қўйиб юборишни режалаштирмаяпти.

Ўйинчининг ўзи ҳам Неаполда ўзини бахтли ҳис қилмоқда ва Англияга қайтишни фақат энг мақбул таклиф бўлган тақдирдагина кўриб чиқади.

Маълумот учун, Мактоминей жорий мавсум барча турнирлар доирасида 14 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол ва 1 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзигача мўлжалланган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг