\"Арсенал\" Шешко учун 70 млн евро сарфлашга тайёр
Фото: Getty Images
“Арсенал” ва “Лейпциг” жамоалари Бенжамин Шешко трансфери борасида келишувга эришгани йўқ.
The Athletic хабарига кўра, 22 ёшли словениялик ҳужумчи Лондон клубининг асосий мақсади ҳисобланади. Томонлар келишувга эришиш учун музокараларни давом эттирмоқда.
“Арсенал” Шешко трансфери учун 70 миллион евро тўлашга тайёр. Германияликлар эса Бенжамин трансферидан камида 80 млн евро ишлаб олишни режалаштирган.
“Канонирлар” “Спортинг” форварди Виктор Дьёкерешни ҳам сотиб олиш ҳаракатида. Бироқ у билан ҳам ҳамон келиша олишганича йўқ.
Ўтган мавсумда Шешко Бундеслигада 33та ўйинда 13та гол урди ва 5та ассистни қайд этди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист