«Арсенал» Серу Гирасси учун курашга қўшилди
«Арсенал», «Манчестер Юнайтед» ва «ПСЖ» Дортмунднинг «Боруссия» клуби ҳужумчиси Серу Гирассини қўлга киритиш имкониятини ўрганиб чиқмоқда. Бу ҳақда Caught Offside нашри хабар берди.
Манбага кўра, 29 ёшли ҳужумчи шартномасидаги 50 миллион евролик банд 2026 йил январ ойида фаоллашади ва бу Гирассини айнан шу суммага харид қилиш имконини беради.
Хабар қилинишича, «Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Рубен Аморим тажрибали ҳужумчи билан шартнома имзолашни истамоқда, чунки у ҳужум чизиғидаги рақобатни кучайтиришни режалаштирган. Шунингдек, жамоа форварди Жошуа Зиркзее қишки трансфер ойнасини клубни тарк этиши мумкин.
Гирасси жорий мавсумда барча турнирлар доирасида 15 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол ва 4 та ассист қайд этган. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt маълумотига кўра, ҳужумчининг бозор қиймати 45 миллион еврони ташкил этади.