locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Арсенал» Салибанинг жароҳати сабаб янги ҳимоячи изламоқда

Бу ҳақда Caught Offside хабар берди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Арсенал» Салибанинг жароҳати сабаб янги ҳимоячи изламоқда
ФОТО: Getty images

Лондоннинг «Арсенал» клуби марказий ҳимоячи позициясини кучайтириш устида иш бошлади. Бу ҳақда Caught Offside хабар берди.

Манбага кўра, клуб раҳбарияти Вильям Салибанинг бел қисмидаги жароҳати туфайли узоқ муддат майдондан четда қолишидан хавотирда.

Шу сабабли «тўпчилар» ҳимоя чизиғини мустаҳкамлаш учун «Астон Вилла» футболчиси Эзри Конса ҳамда «Вест Хэм» ҳимоячиси Константинос Мавропанос номзодларини кўриб чиқмоқда.

Салиба Жаҳон чемпионати ярим финалида Испанияга қарши баҳсда (0:2) жароҳат олиб, майдонни тарк этган эди. Аввалроқ у тўрт-беш ойга сафдан чиқиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган. Шунингдек, айрим манбалар француз ҳимоячиси бутун мундиални умуртқа суяги синиғи билан ўтказганини ҳам маълум қилган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг