locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Арсенал» Салибани 150 миллион евродан камга сотмайди. Унга «Реал» қизиқмоқда

Унинг «Арсенал» билан шартномаси 2030 йил ёзигача амал қилади.
«Арсенал» Салибани 150 миллион евродан камга сотмайди. Унга «Реал» қизиқмоқда
ФОТО: Getty images

«Реал», «ПСЖ» ва «Барселона» клублари «Арсенал» марказий ҳимоячиси Вильям Салибага қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Caught Offside хабар тарқатди.

Манба маълумотига кўра, лондонликлар франциялик ҳимоячи бўйича таклифларни фақат 150 миллион евродан бошлаб кўриб чиқишга тайёр.

Қайд этилишича, бундай сумма «Барселона» учун жуда оғир ҳисобланади. «Реал» ва ПСЖ молиявий жиҳатдан бунга қодир бўлса-да, «Арсенал» ҳимоячини ушбу клублардан бирига сотиш ниятида эмас.

2025/26 йилги мавсумда Салиба барча мусобақаларда 50 та ўйин ўтказиб, 1 та гол ва 1 та голли узатма қайд этди.

Унинг «Арсенал» билан шартномаси 2030 йил ёзигача амал қилади. Transfermarkt портали футболчининг бозор қийматини 100 миллион евро деб баҳоламоқда.

Асосий воқеаларни кузатиб боринг!
Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг